Тошкентдаги чўккан йўлга автобус тушиб кетди

Олам

image

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида йўлнинг чўккан қисмига автобус тушиб кетди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди. 

Маълум қилинишича, соат 05:40ларда Мирзо Улуғбек тумани, Гулсанам кўчасида ҳаракатланиб кетаётган 101-сонли йўналишдаги автобус ТТЗ бозори бекатида тўхташ чоғида йўл қатнов қисмида юзага келган чўкиш оқибатида ўнг томони билан ерга ботиб қолган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аввалроқ сув қувурлари ўтказилгани ва сув сизиб чиқиши оқибатида йўл қатнов қисмининг мустаҳкамлиги пасайган, автобус оғирлиги эса чўкишга сабаб бўлган.

Воқеа жойига 5-Автобус саройи раҳбари ва масъул ходимлар етиб бориб, тегишли чоралар кўрилган. Соат 10:10 га келиб автобус чўккан жойидан чиқариб олинган.

“Мазкур ҳодиса оқибатида йўловчилар орасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда автобус тўлиқ соз ҳолатга келтирилиб, санитар ишлов берилгач, йўналишдаги хизматини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти, Боғдод туманида ўтган йилнинг август ойида таъмирланган йўл машиналар ўтаётганида ўпирилиб кетганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ТТЗ афтобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг