Тошкентдаги бўёқ цехида ёнғин чиқди (видео)
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
3973Бугун, 10 сентябрь куни Тошкентдаги бўёқ цехида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, соат 14:15 да Зангиота тумани, “Эркин” МФЙда жойлашган бўёқ (краска) ишлаб чиқариш цехи биносида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент вилояти ФВБга хабар келиб тушган.
“Ёнғин ўчириш экипажлари тезкорлик билан етиб борган, айни вақтда ёнғинни ўчириш ишлари бажарилмоқда”, дейилади хабарда.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Воқеа жойига вазирлик раҳбарияти ҳамда масъул ташкилотларнинг вакиллари чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятидаги Шаҳрихон туманидаги спорт мактабида ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси