Тошкентдаги бозорларда карантин талаблари кучайтирилди

Жамият

image

Аввалроқ, пойтахт ҳокимлигида Тошкент шаҳрига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Тошкент шаҳар штаби раҳбари, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида махсус йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда бозорлар ва савдо мажмуаларида амалдаги карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши юзасидан назоратни кучайтириш бўйича топшириқ берилган.

Қайд этилишича, пойтахтдаги барча бозорлар ва савдо мажмуаларига кириш дарвозаларида бозор маъмурияти, санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Ўзбекистон миллий гвардияси ва ички ишлар ҳодимлари биргаликда ҳудудга кираётган аҳолини тиббий ниқобларда бўлиши назорат қилиб борилмоқда.

Шунингдек, инфра қизил термометр (тепловизор)лар орқали ҳудудга кираётганларнинг ҳарорати доимий ўлчаниб, қўллари антисептик воситалар билан дезинфекция қилинмоқда. Бундан ташқари масъул идоралар ҳодимлари билан биргаликда бозорлар ва савдо мажмуаларида дезинфекция ишлари амалга оширилиши йўлга қўйилган, сотувчилар тиббий ниқоблар ва қўлқопларда савдони амалга оширишлари ҳам назоратга олинган.

Аввалроқ, Тошкентнинг учта туманидаги барча мактаблар онлайн таълим шаклига ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1251

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг