Тошкентдаги банкоматлардан 2,3 млрд сўм ўзлаштирган банк ходимлари ушланди

Жамият 10765
image

Тошкентда банкоматларга жойлаштириш учун ажратилган нақд пулларни ўзлаштирган “шоввозлар”га нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан АТ “Халқ банки” Чилонзор филиали мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, филиалнинг хизмат кўрсатиш қурилмалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Ж.М. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, филиалнинг тумандаги 18 та банкоматидан 7 ой давомида жами 2,3 млрд сўм нақд пулни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 579
Рейтинг: 3
t
×