Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликларни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилади
Жамият
−
21 Декабрь 2022
3086Тошкентдаги автобусларга қоидабузарликни қайд этувчи видеорегистраторлар ўрнатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги депертаменти йўл-ҳаракат хавфсизлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев маълум қилди.
Тошкентда жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларда қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.
“Автомобилларни йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Бу орқали инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади”, дейди Тошкентбоев.
Тошкенбоевнинг қайд этишича, автобус ҳайдовчиларининг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар, тушунтиришлар ва экспресс курслар ташкил этиляпти.
“Бундан ташқари, янги ҳайдовчиларни жамлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилдик ва 200 дан ортиқ ҳайдовчилар билан қисқа муддатли ўқув машғулотлари ташкил этяпмиз. Кейин уларни махсус синовдан ўтказамиз ва шундан сўнг улар билан шартнома имзоланади”, дея қўшимча қилди Фазлиддин Тошкенбоев.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси