Тошкентдаги Авлиёота кўчаси 10 кунга ёпилди
Жамият
−
22 Апрель
3200Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси 10 кун муддатга ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Миробод тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида, “Юксак” ва “Қўқон” подстанцияси оралиғидаги 110 кВли кабель тармоғини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан, Миробод туманидаги Авлиёота кўчаси ҳамда ушбу кўчанинг Нукус ва КҲАЙ кўчалари билан кесишмалари бугун, 22 апрелдан бошлаб 10 кун муддатга ёпилди.
“Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда, ҳайдовчиларга шу вақт оралиғида айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 19 апрель кунидан бошлаб 7 кун муддатга ёпилганди.
LiveБарчаси