Тошкентдаги “Авиасозлар” саройини таъмирлаш бошланди

Жамият

image

Тошкентнинг Яшнобод туманидаги “Авиасозлар” саройини реконструкция қилиш бошланди. Бу ҳақда туман ҳокими Бахтиёр Раҳмонқулов Facebook’да маълум қилди.

“Авиасозлар саройининг қайта уйғониши! Тошкент шаҳар ва Яшнобод туман ҳокимликларининг қарорлари асосида “Авиасозлар” саройининг тўлиқ реконструкцияси бошланди”, ёзади Бахтиёр Раҳмонқулов.

Қайд этилишича, саройни энг янги андозалар асосида реконструкция қилиш, унинг атрофида аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва мароқли ташкил этиш мақсадида сарой атрофида маданий-истироҳат боғи барпо этиш режалаштирилган.

Ҳокимнинг изоҳлардаги саволларга жавобида айтилишича, сарой атрофидаги дарахтлар кесилмаслигини, буни назорат қилиш учун туман фаоллари кенгашини ҳам тузиш мумкинлигини айтиб ўтган.

Маълумот учун, бино 1980 йилда қурилган. 2013 йилда объект Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилди. 2020 йилда саройга Шавкат Мирзиёев ташриф буюриб, объектни тўлиқ реконструкция қилишга кўрсатма берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Яшнобод

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг