Тошкентдаги 5 та маҳалла ва 4 мавзеда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

Local

image

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманидаги айрим маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Ичимлик суви таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:

•    “Аҳил” маҳалласида;
•    “Бешқўрғон” маҳалласида;
•    “Оби ҳаёт” маҳалласида;
•    “Мойариқ” маҳалласида;
•    “Янги Тошкент” махалласида;
•    Бешқўрғон 1, 2, 3, 4- мавзеларида.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.


Rate Count

122

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends