Тошкентдаги 20 та корхона фаолияти тўхтатилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Тошкент шаҳрида атмосферага зарар етказаётган 20 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида 12 та ҳудудий ишчи гуруҳ ташкил этилган. Саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва иссиқхона хўжаликларидан атмосферага ташламаларни камайтириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳларга вазирлик ва идоралардан жами 150 нафардан ортиқ мутахассислар жалб қилинган.

Ишчи гуруҳ томонидан саноат корхоналари, иссиқхоналар ва атмосферага зарар етказиши мумкин бўлган бошқа объектлар фаолияти доимий ўрганилган. Хусусан, 2025 йилнинг январь-август ойларида 1452 объект хатлов қилинган, 174 та тунги рейд тадбири ўтказилиб, 281 та қонун бузилиш ҳолати аниқланган, 154 нафар шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 20 та объектнинг фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида судга ариза киритилган, 179 та қонун бузилиш ҳолати бартараф этилган, шунингдек, 11 та замонавий қозон, 19 та фильтр ва 12 та чанг тозалаш ускуналари ўрнатилган.

Билдирилишича, пойтахтда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, зарарли омилларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган Тошкент вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилишда Тошкент шаҳридаги экологияга зарар келтираётган корхоналар Тошкент вилоятидаги бўш ерларга кўчирилиши ҳақида айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент атмосфера

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг