Тошкентда ЗИЛ юки билан бирга ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
06 Январь 4030 1 дақиқа
Бугун, 6 январь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ЗИЛ юки билан бирга ағдарилиб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 13:45 ларда Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ЗИЛ, Voyah, Nexia-3 русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Томди туманида ичида 47 йўловчиси бор автобус ағдарилиб кетганди ва оқибатда 2 киши вафот этган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь