Тошкентда жамоат транспортида табақалашган тарифлар жорий қилинади
Жамият
−
23 Ноябрь 2020
13620Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ягона тизим асосида тартибга солинади, молиялаштирилади ва табақалашган тарифлар белгиланади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтда йўл-инфратузилмасини ривожлантириш концепцияси билан танишиш асносида мутасаддиларга шундай кўрсатма берди.
Шунингдек, Тирбандлик кузатилаётган кўп қаторли йўлларнинг бир қисмини жамоат транспорти учун ажратиш, марказий кўчаларда паркоматлар ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди. Шу билан бирга, пиёдалар ва велосипедлар йўлакчаларини кўпайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Президент “Тошшаҳартрансхизмат” жамиятини тўлиқ трансформация қилиш, Транспорт университети фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтган.
Жамоат транспорти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.
Тошкентдаги тажриба асосида бошқа шаҳарларда ҳам йўл-транспорт тизимини қайта кўриб чиқиб, марказий кўчаларни намунавий тарзда ўзгартириш, хусусан, Самарқандда жамоат транспортини оптималлаштириш, аҳоли ва туристлар учун қулай шароит яратиш вазифаси қўйилди.