Тошкентда “закладчик” қорадори билан қўлга тушди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Миробод туманида ички ишлар ходимлари томонидан ёнида 22 дона гиёҳвандлик воситаларини сақлаган Labo ҳайдовчиси қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, тунги соат 3:30 ларда Миробод туманидаги кўчалардан бирида тўхтаб турган Labo русумли транспорт воситаси шу ҳудудда хизмат олиб бораётган патруль-пост хизмати ходимларида шубҳа уйғотган. Транспорт бошқарувида бўлган фуқаро холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнида 22 дона сариқ изолентага ўралган гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. 

Шунингдек, фуқаро сўроқ қилинганда яна қўшимча икки дона ерда кўмилган “Мифидрон” борлиги маълум бўлган. У ушбу синтетик гиёҳвандлик моддаларини Янгийўл туманидан олганини айтган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси танланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижонда 2017 йилдан буён Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган, 4000 нафар фаол обуначиси бўлган “Deadpool” номли Марказий Осиёдаги йирик Telegram наркодўконининг йирик тарқатувчилари қўлга олинган еди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент закладчик қорадори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг