Тошкентда яна ҳижоб кийиб олган эркак ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 23 июль куни Тошкентда эркак киши юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Вазиятга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов билан боғланди. 

Аниқланишича, бугун, 23 июль куни куннинг биринчи қисмида Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ ЖТСБ ППХ сафдор ходими А.Тўйчиев хизмат йўналишида Қўйлиқ деҳқон бозори ерости йўлида шубҳа уйғотган юзини беркитган кишини тўхтатиб, шахсига аниқлик киритиш мақсадида текширганида у 1981 йилда туғилган Фарғона вилоятида яшовчи эркак жинсига мансуб М.У. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу шахснинг бундай ҳаракатларини асл сабаби ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чорсу бозорида аёллар кийимини кийиб олган эркакка нисбатан БҲМнинг 110 баравари (3 млн 400 минг сўм) миқдорида жарима жазоси ва 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

эркак аёллар кийими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг