Тошкентда юз берган ЙТҲларда 2 киши ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Кеча, 27 май куни пойтахт Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, соат 14:55 ларда Яккасарой тумани Бобур кўчасида иккита транспорт воситаси иштирокида тўқнашув содир бўлган. 1968 й.т. Зокиржон П. бошқарувидаги Nexia русумли (давлат рақами 01 V 440 LA) автомобиль ва 1973 й.т. Хамидулла Ф. бошқарувидаги Isuzu русумли (давлат рақами 10 388 МВА) автобус тўқнашган.

Ҳозирда ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда. Ҳалокат натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. 

27 май куни тахминан соат 21:30 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида Мухиддин Ш. Matiz русумли (давлат рақами 01 М 570 ZA) автомобильни бошқариб кетаётганида пиёдани уриб юборган.

Натижада Наманган вилоятида 1979 йилда туғилган Я.Л. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасасига жойлаштирилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан пиёда вафот этган.

ИИББ хабарига кўра, мазкур икки ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг