Тошкентда йўлкирани тўламай, назоратчига қаршилик кўрсатган шахс қамалди (видео)
3-саҳифа
−
10:39 861 2 дақиқа
Тошкент шаҳрида автобусда йўл кира ҳақини тўламаган ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузиб, жанжал қилган йўловчига 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан автобусларда тўлов маданиятини оширишга қаратилган кучайтирилган назорат рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 15 август куни Тошкент шаҳри Чилонзор тумани ҳудудида олиб борилаётган рейд тадбири давомида “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” давлат муассасаси назоратчилари томонидан фуқаро М.М. автобусдан бекатга тушганида йўл ҳақи тўловини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этишини сўраган вақтда йўловчи турли важларни келтириб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини бузган ҳолда назоратчи талабини бажармасдан қаршилик қилган. Фуқаронинг шахсига аниқлик киритиш жараёнида йўловчи жанжал чиқариб, назоратчига куч ишлатишга уринган. Бу ҳолат назоратчига бириктирилган боди камера орқали ёзиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 24 сентябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди биносида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Суд мажлисида ҳуқуқбузар М.М. га нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилган.
“Шу ўринда эслатиб ўтамиз, «Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш» давлат муассасаси назоратчилари ҳокимият вакилидир. Уларга ҳужум қилиш, зўравонлик билан таҳдид қилиш ва ҳақорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади”, дейилади хабарда.
Йўловчилар учун эслатма:
- йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт;
- йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса, йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади;
- чиптасиз йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 144-моддаси 5-қисмига асосан жарима қўлланилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь санасидан пойтахтда автобус ва метрода электрон тўлов орқали бир марталик йўл ҳақи 1 700 сўмдан 2 500 сўмга кўтарилади, нақд пулдаги тўлов эса 3 000 сўмлигича қолади.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь