Тошкентда йўл ҳақини тўламаган 30 мингдан ортиқ шахс жазоланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 3 ойида давомида автобусларда йўл ҳақини тўламаслик бўйича 32 450 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси хабар берди.

Қайд этилишича, Транспорт назорати инспекцияси “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимлари билан ҳамкорликда автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланаётган йўловчиларга нисбатан кучайтирилган назорат тадбирларини давом эттирмоқда.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида инспекторлар томонидан 32 450 та ҳолатда қоидабузарлик аниқланиб, маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

Ҳозирда тўлов тизими ва инспекторлар фаолияти рақамлаштирилган бўлиб, назорат тадбирлари мониторинг натижаларидан келиб чиқиб, йўналишларда манзилли амалга оширилмоқда. Жумладан, 8 та йўналишларда (2026 йил бошидан 28 та) йўл ҳақи назорати кучайтирилган тартибда ўтказилган ва натижада  йўналишларда транзаксиялар сони нисбатан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг январь ойида чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 11 502 та баённома расмийлаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент йўл ҳақи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг