Тошкентда йўқолган 13 ёшли қиз топилди
Жамият
−
17 Август 2020
71806Тошкент шаҳрида бедарак йўқолган 13 ёшли қиз дугонасининг уйидан топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Aввалроқ, Тошкент шаҳрида туғилган Одина Бахриддинова жорий йилнинг 8 август куни тахминан соат 10:45 да Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уйда жойлашган уйидан чиқиб, қайтиб келмаганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бедарак йўқолган 13 ёшли қиз кеча, 16 август куни Мирзо Улуғбек туманида топилди. 2007 йилда туғилган Одина дугонасининг уйида эканлиги аниқланган.
“Қиз дугонасининг уйида бўлган экан. Хавотирга ўрин йўқ. Ўсмирнинг қидирувида фаол иштирок этганларга миннатдорчилик билдирамиз”, дейилади ИИББ хабарида.
Бундан бир неча кун аввал ҳам Тошкент шаҳрида гўзаллик салонига кетиб қайтиб келмаган қиз ҳам қидирилган эди. Орадан бир неча кун ўтиб, йўқолган қиз топилганди.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь