Тошкентда юк машинаси ёниб кетди
3-саҳифа
−
26 Июнь 2022
10690Ижтимоий тармоқларда эски ТошМИ яқинида HOWO юк машинаси ёнаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 25 июнь куни 23:10 да 1-Тошкент тиббиёт академияси қаршисида содир бўлган. 1995 йилда туғилган Б.И бошқарувидаги HOWO русумли юк машинаси Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган вақтда қисқа туташув сабаб автомобилда ёнғин чиққан.
Ёнғин оқибатида тан жарохат олганлар йуқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда Isuzu ва КАМАЗ русумидаги юк машиналари тўқнашув содир этиб, ёниб кетганди.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида иккита юк автомобилларида газ баллонлари портлаб кетганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь