Тошкентдаги “стоянка”да турган иккита юк машинаси портлаб кетди (видео)

3-саҳифа 28273
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида иккита юк автомобили портлаб кетгани ва бунинг оқибатида бошқа автомобилларга ҳам зарар етгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан “SamAuto” компанияси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 23 июнь куни Isuzu шассиси асосида ҳаракатланувчи иккита юк автомобилида газ баллонларининг портлаш ҳолатлари қайд этилган. 

Корхонанинг маълум қилишича, “SamAvto” тегишли давлат идоралари билан биргаликда ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

“Техник гуруҳ дастлабки экспертизани ўтказиш ва портлашлар сабабларини аниқлаш учун ички ишлар органларига суриштирув ишларида кўмак бериш учун воқеа жойига жўнаб кетди”, дейилади хабарда.

Бироқ, ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ, кеча, 23 июнь куни Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида “Жигули” русумли машина портлаб кетгани ҳақида хабар бергандик.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 784
Рейтинг: 3.1
t
×