Тошкентда юк машинаси бекатга бориб урилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида бугун, 7 июль куни юк автомашинаси бекатга бориб урилди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 08:45 да Юнусобод туманининг Янги шаҳар кўчасидаги савдо мажмуаси қаршисида ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи бошқарувида бўлган Kia русумли юк автомашинасида руль бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги автобус бекатига урилиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ пайтида бекатда турган фуқарога шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг 116-километрида Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа бориб урилганди. Оқибатда ушбу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Yutong русумли транспорт воситаси Lacetti’га бориб тўқнашган. ЙТҲ ортидан Lacettiʼда йўловчи сифатида кетаётган 1 йўловчи тан жароҳатлар олиб, туман тиббиёт бирлашмасига етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ ЙҲХБ савдо мажмуаси автобус бекати юк автомашинаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг