Тошкентда ЙТҲ: 20 ёшли қиз эркакнинг ўлимига сабабчи бўлди
3-саҳифа
−
16 Июль 2021
12708Жорий йилнинг 13 июль куни Тошкентда 20 ёшли қиз содир этган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида эркак киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.
ЙТҲ тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида юз берган. 20 ёшли Лаурита З. Tracker автомобили бошқарувини эплай олмасдан 56 ёшли пиёда Миркомил Я.ни уриб юборган.
Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь