Тошкентда йирик товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб, тўрт киши ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда жуда кўп миқдорда товламачилик ва фирибгарликда гумонланиб, яна тўрт киши қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, улар  Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 168-моддаси 4-қисми (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланди.

Улар:

1980 йилда туғилган Нармирзаев Бунёд Тахирович (Жиноят кодекси 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);


1991 йилда туғилган Хатамов Санжар Равшан ўғли (Жиноят кодекси 165-модда 3-қисми, жуда кўп миқдорда товламачилик);


1964 йилда туғилган Қурбанов Шукурали Хайдаралиевич (Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми, жуда кўп миқдорда фирибгарлик);


1971 йилда туғилган Шукуров Рамзес Фикрат ўғли (Жиноят кодекси 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситасини ўтказиш).

“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 Telegram рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади ИИББ хабарида.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИББ фирибгарлик товламачилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг