Тошкентда ёш қизларга қизиқиш билдирган эркак қўлга олинди

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан суҳбат ўтказилиб, уларнинг ўзи, ўқувчилар, маҳаллий аҳоли иштирокида гумонланувчининг эҳтимолий қиёфаси тузилди. Ҳудудда навбатчилик йўлга қўйилиши натижасида Пост-патрул хизати ходимлари мавжуд ориентировка ҳамда фотосурат ёрдамида 27 ёшли О.Д.ни қўлга олишди. Мактаб ўқувчиларидан бири ушланган шахс ўша эркак эканини билдирган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.

“Ҳурматли ота-оналар, сиздан кутилаётган ёки амалга оширилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида маълумот бўлса, бу ҳақда дарҳол ички ишлар бўлимига, ҳудудий профилактика инспекторига ёки 102 рақамига хабар бериш сўралади. Сиз ижтимоий тармоқларда ёки турли хил гуруҳларда хабарлар юбориш билан банд бўлганингизда, қимматбаҳо вақт йўқотилиши мумкин, шуни ёдда тутинг. Шунингдек, сиздан тахминлар ва миш-мишларни қўшмаслик ҳамда шу тариқа аҳоли орасида ваҳима қўзғатмасликни сўраймиз”, - дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИББ

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг