Тошкент шаҳар ИИББ: “Ваҳима қилишнинг кераги йўқ”

Жамият

image

Telegram мессенджерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир-бирига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарни улашмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берган.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда. Ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқда", дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқаролардан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилиш сўралган.

“Ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва гуруҳларда шов-шув кўтариб, ваҳима қилишнинг кераги йўқ”, дейилади ИИББ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳар ИИББ текшириш бошлади

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг