Тошкентда ёмғир сабаб машиналар ҳам, самолётлар ҳам ҳаракатланолмай қолди
Жамият
−
03 Июнь 2019 11079 1 дақиқа
Бугун, 3 июнь куни кундузи Тошкент шаҳрида ёғган жала натижасида бир қанча ҳудудларни сув босди.
Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб бир неча соат давомида ёғган ёмғир пойтахт кўчаларини яна хароб аҳволга келтириб қўйди. Шаҳарнинг бир қатор кўчаларини сув босди.
Хусусан, Амир Темур кўчасининг собиқ “Қозоғистон” кинотеатри жойлашган қисмини сув босди. ФВВ вазиятни ўнглаш учун ҳаракат қиляпти.
Пойтахт кўчаларидаги эскирган дренаж тизимлари бироз кучлироқ ёмғир ёғса, сувнинг кўп миқдорда йиғилишига ва кўшчаларга тошишига сабаб бўлмоқда.
Тошкентдаги ёмғир самолётлар парвозига ҳам таъсир ўтказди. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Нур-Султон ва Москвадан пойтахтга келаётган самолётлари Тошкент халқаро аэропортига қўнолмай, Самарқанддаги аэродромга йўл олди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь