Тошкентда яна бир кўча вақтинча ёпилади
Жамият
−
03 Февраль 2020
6458Тошкент шаҳрида яна бир кўча транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Геология ва геофизика институтида қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Мирзо Улуғбек ва Мўминова кўчаси оралиғидаги Олимлар кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилиши айтилган.
“Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Геология ва геофизика институтида қурилиш ишлари бошланиши муносабати билан Мирзо Улуғбек ва Мўминова кўчаси оралиғидаги Олимлар кўчаси транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, дейилади ҳокимлик хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь