Тошкентда яна бир халқаро университет филиали очилади
Жамият
−
08 Июнь 2020
8356Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси "Санкт-Петербург давлат университети" филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, мазкур филиал Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, М.Ойбек кўчаси, 16А уй манзилида жойлашади. Унда таълимнинг келишилган асосий йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича барча даражадаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш амалга оширилади.
Филиалда таълим Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ, Санкт-Петербург давлат университети томонидан тасдиқланган ўқув режа ва дастурлари асосида белгиланган таълим стандартларига мос равишда рус тилида олиб борилади.
Абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда университет томонидан белгиланган талаблар, тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
Аввалроқ, Самарқандда 2 та янги ОТМ очилиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси