Тошкентда яна бир автомобиль ёниб кетди
3-саҳифа
−
17 Июль 2025 7140 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида машина ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 16 июль куни соат 21:21 да туманнинг Сеул кўчасида автомобиль ёнаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 21:26 да етиб бориб, ёнғин соат 21:29 да ўчирилган.
Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳам бир автомобиль ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь