Тошкентда яна 9 киши ушланди
3-саҳифа
−
25 Декабрь 2023
12723Тошкент шаҳрида давом этаётган тезкор-профилактик тадбирларнинг “Долзарб 40 кунлик”и доирасида яна бир қанча шахслар ушланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
1973 йилда туғилган Камалов Фазлиддин Муҳиддинович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
1954 йилда туғилган Ибодов Ниёз (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 3-қисми);
1972 йилда туғилган Умаров Лутфилла Рихсиллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми, 276-модда);
1997 йилда туғилган Эркинов Фозил Искандар ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
1985 йилда туғилган Саидов Бегзод Юлдашевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
1996 йилда туғилган Самандаров Шерзоджон Зокир ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
1988 йилда туғилган Асатиллаев Едгар Раҳматиллаевич (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
2000 йилда туғилган Аҳмаджонов Иззатилла Исматилла ўғли (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 165-моддаси 2-қисми);
1973 йилда туғилган Мўминов Сирожиддин Вахабович (Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 276-моддаси 2-қисми);
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан тергов қилинаётган жиноят иши доирасида гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда,
Эслатиб ўтамиз, кеча ҳам Ўзбекистонда криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида давом этаётган “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари давомида пойтахтда яна олти киши қўлга олинганди. Улар орасида “Бахти Ташкентский” номи билан танилган криминал авторитет Бахтиёр Қудратуллаевнинг ўғли 27 яшар Ихтиёр Қудратуллаев ҳам бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь