Тошкентда ЙҲХБ автомобили ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани ҳақида хабар тарқалди. Унга видео ҳам илова қилинди. ИИВ ЙҲХББ мазкур ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.

Бугун, 14 февраль куни соат 01:00 ларда навбатчилик қисмига тушган хабарга кўра, ҳодиса Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Заргарлик-Қатортол-2 кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган, Тошкент шахар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.А. бошқарувидаги ЙҲХБга тегишли бўлган Lacetti русумли ҳамда ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган О.Э. бошқарувидаги яна бир Lacetti русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Маълум қилинишича, тўқнашув натижасида ҳеч ким жароҳат олмаган.

Айни вақтда мазкур ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

495

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг