Тошкентда “ВАЗ-2107” ёниб кетди
3-саҳифа
−
10 Январь
4371Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида “ВАЗ-2107” автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 10 январь куни соат 09:46 ларда Шайхонтоҳур тумани, “Ўқчи” МФЙ, Б.Зокиров кўчасида тўхтаб турган, фуқаро Д.С.га тегишли “ВАЗ-2107” автомобилининг электр симларида қисқа туташув юз берган. Оқибатда ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.
“Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда иккита фура тўқнашиб, ёниб кетганди.