Тошкентда ўзганинг пластик картасидан 11 млн сўм ўғирлаган йигит қўлга тушди

3-саҳифа

image

Ўзганинг пластик картасидан 11 млн сўм миқдоридаги пул маблағларини ечиб олган 24 ёшли шахс қўлга тушди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Айтилишича, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 29 ёшли К.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан жами 11 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганини маълум қилган.

“Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи 24 ёшли И.А. содир этгани аниқланди”, дейилади хабарда..

Шунингдек, И.А. жабрланувчи К.А.нинг қўл телефонига қўнғироқ қилган ва ўзини "банк оператори" сифатида таништириб, SМS хабарнома юбориш орқали бошқарув ҳуқуқини қўлга киритган. Осонгина топилган 11 млн сўм миқдоридаги пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

кибержиноят

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made