Тошкентда Ўзбекистон ва Япония ректорлари Саммити бўлиб ўтади
Жамият
−
08 Июль 2019
3145Жорий йилнинг 8-9 июль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Япония олий таълим муассасалари ректорлари Саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Мазкур анжуманда иштирок этиш учун Япония таълим, спорт, фан ва технологиялар вазирининг ўринбосари Ҳироюки Накамура бошчилигидаги ректорлар делегацияси аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюради ва асосий тадбир Конференция шаклида ташкил этилади.
Ушбу Саммитда япон томонидан 50га яқин иштирокчилардан иборат 20 дан ортиқ Япония олий таълим муассасалари вакилларининг иштироки кутилмоқда. Тадбирда Япониядаги Нагоя, Мие, Цукуба, Аити, Вакаяма каби йирик университетлар вакиллари ҳам иштирок этади.
Ўзбек томонидан ушбу тадбирда Ўзбекистоннинг 37 нафар олий таълим муассасалари ректорлари, жумладан хорижий олий таълим муассасалари вакиллари конференция ишида қатнашади.
Маълумот учун, конференция 8 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтади.
Шунингдек, Япония делегациясининг Самарқанд шаҳрига ташрифи ҳам режалаштирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь