Тошкентда ўқувчи мактабга қурол ва ўқлар олиб келди

Жамият 9090
image

Тошкент шаҳрида 16 ёшли, 10-синф ўқувчиси мактабга ўзи билан овозни пасайтиргичли (глушитель) пневматик тўппонча, газ баллони, ҳимоя ниқоби, металл ўқлар олиб келган.

Воқеа кеча, 20 февраль куни пойтахтдаги 5-ўрта мактабда содир бўлган.

2003 йилда туғилган 10-синф ўқувчиси М.М. дарс хонага ўзи билан пневматик қурол олиб келган. Мазкур ҳолат профилактика нозири томонидан ўқувчилар сумкаси текширилганда аниқланган.

Қайд этилишича, ўсмирнинг сумкасида MINI UZI IWI маркали пневматик тўппонча, глушитель, 4 та пневматик газ баллони, ўқдон, шунингдек, 1,5 мингта металл ўқлар ва ҳимоя ниқоби бўлган.

Ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 255
Рейтинг: 2.9
t
×
×