Тошкентда ўқувчисининг бошини жароҳатлаган ўқитувчига жиноят иши очилди
3-саҳифа
−
16 Февраль
5750Тошкент вилояти Чиноз туманида 7-синф ўқувчисининг бошини бир неча бор деворга уриб, жароҳатлаган ўқитувчига жиноят иши очилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, 15 февраль куни Болалар омбудсманига ижтимоий тармоқ орқали мактаб ўқувчиси ўз ўқитувчиси томонидан калтакланиб, шифохонада ётгани акс этган видео келиб тушган.
Ҳолат ўрганилганда, 11 февраль куни Тошкент вилояти Чиноз туманидаги 1-мактаб ўқитувчиси А.С. 7-синф ўқувчиси, 2010 йилда туғилган М.С.нинг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, унга жароҳат етказгани аниқланган. Оқибатда бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмига (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) асосан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов олиб борилаётгани айтилмоқда.