Тошкентда ўқувчилари “Катюша”ни айтмоқчи бўлган ўқитувчи ишдан олиндими?
3-саҳифа
−
12 Май 26562 2 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги мактаблардан бирининг директори ўқитувчини ўқувчилари “Катюша” ва “Смуглянка” қўшиқларини куйламоқчи бўлгани учун ишдан бўшатгани ва мактабда Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари ўтказилмагани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманидаги мактаблардан бирида бошланғич таълим фани ўқитувчиси жорий йилнинг 8 май куни ўзи раҳбарлик қилаётган 4-“Г” синф ўқувчилари билан мактаб маъмуриятини огоҳлантирмасдан дарс жадвалида биринчи соатда кўрсатилган математика фани дарсини ўтмасдан ўзбошимчалик билан Хотира ва қадрлаш кунини нишонлашга уринган. Бундан хабар топган мактаб маъмурияти ўқитувчини дарс маҳалида бунақа тадбир ўтказиши мумкин эмаслиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирган. Бу каби тадбирлар дарсдан кейин ўтказилиши зарурлигини, агар ўзбошимчалик қиладиган бўлса, ўқитувчи ишдан бўшаш учун ариза ёзиши лозимлигини билдирган.
Билдирилишича, бундан ташқари, мазкур таълим муассасасида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан жорий йилнинг 7 май куни ўқувчилар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкентда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ўзбекистон байроғини кўтариб чиқиш ўтказаётган ёшлар советпарастлар ҳужумига учрагани акс этган видеокадрлар тарқалганди. Кадрларда “Ўлмас полк” шиори остида Ғалаба кунини Совет байроқлари билан нишонламоқчи бўлганлар қаторида, “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” деб куйлаётган ёшларнинг чиқишлари айрим руспараст қатламга ёқмагани кўринади. Кейинроқ Совет байроғини кўтариб, кўчага чиққан тоифаларга тўхталган депутат Алишер Қодиров собиқ Совет ҳудудларида провокация қилиш кимга оид эканлигини ва кимлар буни молиялаштираётганлигини бутун дунё билишини урғулади. Қолаверса аёл томонидан айтилган гапларни рад этиши ва туҳмат сифатида баҳолашини маълум қилди.
Live
Барчаси