Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс қўлга тушди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 6 минг доллар эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.С. (муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган) танишлари ёрдамида фуқаро Д.А. ва унинг икки нафар танишини Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 6 минг долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида фуқарога Урганч давлат университетининг сохта дипломини олиб берган шахс қўлга тушганди. Шунингдек, у 2 кишини алдаб, Қозоғистон университетидаги ўқишини Қирғиз Республикасидаги халқаро университетга кўчириб, ушбу таълим муассасасини тугатгани ҳақида сохта диплом тайёрлаб бериб, эвазига уларнинг жами 4 800 долларини олгани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент пора фирибгарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг