Тошкентда тўртта машина тўқнашди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 26 сентябрь куни соат 16:40 ларда Тошкент шаҳар Миробод тумани Нукус кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, ҳайдовчилар:

1) 1996 йилда туғилган Н.Ф. бошқарувидаги Toyota;
2) 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia; 
3) 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Spark;
4) 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Labo русумли транспорт воситалари тўқнашган.

Ҳодиса натижасида Spark ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда Labo ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб биринчи ёрдам кўрсатишган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг