Тошкентда Toyota ЙПХ ходимларини босиб кетишига оз қолди (видео)

3-саҳифа

Ижтимоий тармоқларда йўлда ҳаракатланиб кетаётган автомобиль, бошқарувни йўқотиб, ағдарилгани ва ЙПҲ ходимларини босиб кетишига бир баҳя қолгани акс этган видео тарқалди. ЙҲХББ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 12 январь куни соат 21:35 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, “Шарқ” ЙПХ маскани олдида юз берган.

Ҳайдовчи, 1988 йилда туғилган С.А. Toyota Land Cruiser русумли автомобилида ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида, ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1967 йилда туғилган Б.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилга ҳамда йўл қатнов қисмини ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Тўқнашув натижасида, Lacetti русумли автомобилда бўлган йўловчи 1995 йилда туғилган Г.А.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133-моддаси тартибида мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судига юборилган.

Суд томонидан фуқаро С.А.га нисбатан БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

1330

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг