Тошкентда Tesla ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
06 Май
5818Кеча, 5 май куни соат 07:50 ларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани Фурқат кўчаси Magic city парки қаршисида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
1989 йилда туғилган ҳайдовчи О.Т. бошқарувида бўлган Tesla русумли автомашинаси ва 1996 йилда туғилган Х.А. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ.
Билдирилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Tracker ва Cobalt автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь