Тошкентда Tracker ва Cobalt иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
04 Май
4975Тошкент шаҳри Чилонзор туманида Tracker ва Cobalt автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 май куни соат 19:15 ларда Чилонзор тумани Дўмбиробод кўчасида ҳайдовчилар – 2005 йилда туғилган Ш.А. бошқарувида бўлган Tracker, 1991 йилда туғилган К.И. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.
ЙТҲ оқибатида Cobalt автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлганди.