Тошкентда террорчилик ташкилотига аъзо катта гуруҳ ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентда “Тавҳид ва жиҳод катибати” (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан террористик деб топилиб, мамлакатимиз ҳудудида унинг фаолияти тақиқланган) номли террорчилик ташкилотининг бир гурух аъзолари ушланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри ҳудудида жамоавий йиғинларни ўтказиб, келгусида Сурия ҳудудида фаолият юритаётган террорчилик ташкилотларининг сафига қўшилишни режалаштириб келган.

Аниқланган “Тавҳид ва жиҳод катибати” тарафдорларининг сони 30 нафарга яқин бўлиб, ёшлардан иборат эканлиги, уларнинг айримлари Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида келганликлари маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

террорчилик

Баҳолаганлар

1411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг