Тошкентда тенгдошини дўппослаган қизнинг онаси жазоланди
3-саҳифа
−
02 Октябрь 2021
13954Аввалроқ, Тошкентда вояга етмаган қизлар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Юнусобод тумани ҳокимлиги мазкур ҳолат бўйича қўшимча маълумот берди.
Унга кўра, жанжал иштирокчиси фуқаро Ш.Й. онаси билан Юнусобод тумани ҳокимлиги қошидаги Вояга етмаганлар комиссиясига чақиртирилган. Жумладан, юз берган ҳодиса батафсил ўрганилган ва фуқаро Ш.Й.нинг онасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўра чора кўрилиши айтилган.
Шунингдек, аввалроқ “Биллур” МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси ва Ш.Й. таҳсил олувчи мактабнинг директори томонидан уйига бориб онаси ва фуқаро билан ушбу ҳолат бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Маълумот учун, МЖтКнинг 47-моддасига кўра, ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача жаримага тортилиши ёки 15 суткагача қамалиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь