Тошкентда таровеҳ муносабати билан ёпиладиган кўчалар маълум қилинди (рўйхат)

Жамият

image

Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан ҳар куни соат 19:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун беркитилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Тепа масжиди Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

  • Алибек масжиди М.Авезов кўчасидан Ҳ.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:

  • Ислом ота масжиди Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларигача;
  • Али ибн Абу Толиб масжиди Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади;

Миробод тумани бўйича:

  • Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди Янги-Қуйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан Файзиобод 5-тор кўчасигача;
  • Қўйлиқ ота масжиди ТХАЙ-Қуйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича: 

  • Маъруф ота масжиди Чоштепа кўчасидан Чоштепа 1-тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади (Темир панжара - 20);
  • Нўғайқўрғон масжиди Янги Сергели–Нуғайқўрғон КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани:

  • Усмон бин Маъзум масжиди КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чорраҳасигача;
  • Яккасарой масжиди Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу-бўстон чорраҳасигача;
  • Ракат масжиди Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани:

  • Ниёзмат ота масжиди ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига киришга қадар ҳаракат чекланади.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:

  • Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача;
  • Комолон масжиди Бунёдкор-Комолон чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор чорраҳасигача ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:

  • Ҳазрати Имом масжиди Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-Абдулла Қодирий чорраҳасигача;
  • Исломобод масжиди КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача;
  • Дўстжонбой (Сулола) масжиди Сағбон-Сағбон 12-тор чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасига ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:

  • Мирза Юсуф масжиди Боғишамол кўчасида Шивили кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Учтепа тумани бўйича:

  • Абдуллоҳ ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача;
  • Хазрати Али масжиди Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчасигача ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:

  • Новза масжиди Бунёдкор-Муқимий кўприги тагидан Олий Мажлис қаршисигача;
  • Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасигача;
  • Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди Ал-Хоразмий кўчасидан Катта Хирмонтепа кўчасигача ҳаракат чекланади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 март куни Ўзбекистондаги масжидларда таровеҳ намозини ўқиш бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берган. Таровеҳ намози вақти Тошкент шаҳри масжидларида соат 20:45 дан бошланади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

таровеҳ ёпиладиган кўчалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг