Таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди – ДИҚ

Жамият 2232
image
-

Рамазон ойи давомида 2046 та масжидда белгиланган қатъий санитария-гигиена талаблари асосида таровеҳ намозлари ўтказилди. Шундан 1384 тасида хатми Қуръонлар ўқилди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов маълум қилди.

Республикадаги 30 дан зиёд жоме масжидда ўтказилган хатми Қуръон тадбирлари интернет орқали онлайн намойиш этилди.

Таровеҳ намозлари ўқилаётган масжидларда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг тегишли буйруқлари асосида 7000 нафар масъул ходим жалб этилди.

Шунингдек, фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун 1965 нафар ҳудудий фавқулодда вазиятлар бўлинмалари ходимлари ва 91 та ёнғин-қутқарув авто-экипажларнинг навбатчилиги ташкил этилди.

Ўтказилган таровеҳ намозларида ҳар куни ўртача 600 мингга яқин намозхон қатнашди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 42
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×