Тошкентда тамаддихона ёниб кетди (видео)
Жамият
−
13 Декабрь 2024 5810 1 дақиқа
Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган тамаддихонага ўтди кетди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, бугун, 13 декабрь куни соат 16:12 да Тошкент шаҳар Сергели тумани Янги Сергели кўчасида жойлашган умумий овқатланиш жойида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари ҳодиса манзилига соат 16:19 да етиб бориб, ёнғин соат 16:31 да қуршаб олинган ва соат 16:32 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган сомсахонада ёнғин содир бўлганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель