Тошкентда светофорларнинг ишлаш вақтини узайтириш таклиф қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги светофорларнинг ишлаш вақтини икки соатга узайтириш таклиф қилинди. “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига шу мазмундаги петиция жойлайтирилди.

Фуқаро томонидан берилган таклифга кўра, пойтахтда автомобилларнинг сони кўпайганлиги ва ҳаракатланиш вақти узайганлиги сабабли светофорларнинг ишлаш вақтини 2 соатга узайтириш кераклиги айтилган.

“Республикамизда автомобиллар сони кун сайин кўпайиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида светофорлар ишлаш вақтини узайтиришни таклиф этаман. Шаҳарнинг айрим қисмларида светофорлар соат 23:00 дан кейин ишлашдан тўхтайди, тўғрироғи, фақат сариқ чироқ ёниб туради. Лекин асосий масала шундаки, ҳозирги кунда аҳолининг автомобилда ҳаракатланиш вақти ҳам сезиларли равишда узайган, ҳатто, карантин вақтида ҳам соат 00:00 ва 01:00 ларда шаҳримизнинг кўплаб қисмларида автомобилларнинг ҳаракати етарлича кўп. Турли бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш учун светофорларнинг ишлаш вақтини 2 соатга узайтиришни таклиф этаман. Яъни, светофорлар 23:00 дан эмас, 01:00 дан ишлашни тўхташи керак”, дейди Қобилжон Раҳимжонов.

Петиция 2020 йил 26 июнда эълон қилинган ва овоз бериш жараёни яна деярли уч ой давом этади. Агар петиция етарлича овоз тўпласа, тегишли идора томонидан кўриб чиқиб, қарор чиқарилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Светофор

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made