“Яшил– қизил ”: Светофорлар янгича форматда ишлайди
Жамият
−
27 Январь 2020
76812019 йил 7 сентябрдан йўл транспорт ҳодисаларини бартараф этиш бўйича эксперимент бошланди: пойтахтдаги бир нечта чорраҳада светофорларнинг ишлаш режими ўзгартирилди.
Энди улар қуйидаги тартибда ишлайди. Йўналишлардан бирида светофорнинг тақиқловчи сигналидан (қизил) кейин “сариқ” чироқ ёнмасдан, бирданига яшил чироқ ёнади. Бироқ қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат томонида светофор одатий режимда ишлайди – “қизил”, “сариқ”, “яшил”.
Тошкентнинг марказидаги тўртта чорраҳада тажриба бошланиши билан ижобий натижаларга эришилди – кичик тўқнашувлар сони камайди. Бу шундай изоҳланади: бир йўналишдаги маневр иккинчи йўналишдаги ҳаракат бошлангунига қадар бемалол якунланиши мумкин. Шу тариқа чорраҳалардаги тирбандлик камаяди.
Тажриба яхши натижа берганлиги сабабли айни пайтда бу янгилик тўлиқ режимда ишга туширилган. Масалан, Учтепа туманида ўнтадан ортиқ, Чилонзор ва Сергели туманида эса бешта светофор “сариқ” чироқсиз ишламоқда.
Идорада барча ҳайдовчилар бунга ҳали мослашиб улгурмагани ва йўл ҳаракати иштирокчилари билан мулоқотга тайёр эмаслиги ҳолатлари эътиборга олинмоқда.
LiveБарчаси