Қибрайда электр станцияси ёниб кетди

Жамият

image

Бугун, 22 февраль куни Тошкент вилояти, Қибрай туманида жойлашган вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин натижасида сув узатиш қурилмалари (насос) иши тўхтаган. Шу боис, ҳозирда Тошкент шаҳрининг туманларида сув босимининг пасайиши ва айрим туманларда узилишлар содир бўлиши мумкин.

Таъкидланишича, ҳозирда ёнғин бартараф этилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Юзага келган ноқулайликлар учун шаҳар маъмурияти узр сўрайди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ёнғин сув

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг