Тошкентда Spark эр-хотинни босиб кетиши оқибатида аёл вафот этди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳар Олмазор туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтган аёл вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 27 март куни содир бўлган. Эр-хотин пиёдалар йўлининг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Дастлаб уларга Damas русумли автомашина ҳайдовчиси йўл берган, аммо орқада Spark’ни бошқариб келаётган аёл тормоз босишга улгурмай, икки пиёдани уриб кетган. 

Бунинг оқибатида аёл қорин бўшлиғи, кўкрак қафаси жароҳати билан Тошкент тиббиёт академиясига ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у ўша куни соат 15:10 да жонлантириш бўлимида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг